"Локомотив": Икром Алибоев "Қўқон-1912" билан баҳсни ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
19 май 2015, 13:53
"Локомотив" олий лиганинг навбатдаги турини ўз майдонида "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.

24 май кунги ўйинда жамоамиз ярим ҳимоячиси Икром Алибоев майдонга туша олмайди. Чунки унинг ҳисобидаги сариқ карточкалар сони тўрттага етди.

Алибоев "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Пахтакор" ҳамда "Олмалиқ" билан кечган баҳсларда сариқ карточка олган. Энди у 10-тур учрашувини ўтказиб юборади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz