UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  2 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:42Бундеслига. "Боруссия Д" - "Боруссия М". Асосий таркиблар маълум!  0 23:34Италия Суперкубоги. "Болонья" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  3 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  2 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7

“Локомотив” ҳам, “Насаф” ҳам кубок баҳсларида бир мартадан зафар қучишган Янгиликлар

“Локомотив” ҳам, “Насаф” ҳам кубок баҳсларида бир мартадан зафар қучишган

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” клуби икки ўйин натижасига кўра “Бунёдкор”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мамлакат кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди.

Шу тариқа, “Темирйўлчилар” ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон кубоги финалида ўйнайдиган бўлишди.

Финалда эса “Локо”га кубокнинг амалдаги соҳиби – Қаршининг “Насаф” жамоаси рақиблик қилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Насаф” ўтган йили “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор кубокка эга чиққан эди. Қизиқ жиҳати шундаки, “Локомотив” ҳам ўз ҳисобида ҳозирча ягона бўлиб турган мамлакат кубогига икки йил аввал айнан “Бунёдкор”ни мағлуб этган ҳолда эришганди. Шу тариқа, кубок беллашувларида бир мартадан зафар қучган икки клуб бу сафар ўзаро баҳс юритишади.

Финалчиларнинг Ўзбекистон кубогини қўлга киритган йили:
“Локомотив” – 1 марта (2014 йил)
“Насаф” – 1 марта (2015 йил)
 
Таъкидлаб ўтамиз, 2016 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви 30 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика