UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  2 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  5 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

“Локомотив” футбол клуби Бойсун туманида ўз мактабини очди Янгиликлар

“Локомотив” футбол клуби Бойсун туманида ўз мактабини очди

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2016 йилнинг “Соғлом она – соғлом бола” йили деб эълон қилиниши “Локомотив” футбол клуби томонидан катта қувонч билан кутиб олинди.

“Ўзбекистон Темир йўллари” акционерлик жамияти ҳамда “Локомотив” футбол клуби раҳбарияти келажагимиз бўлган ёшларимизга нафақат Тошкент шаҳрида, балки республикамизнинг чекка жойларида ҳам давлат дастури ижросини таъминлаш йўлида кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.

Маълумки, Сурхондарё вилояти нафақат футбол, балки спортнинг барча жабҳаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган буюк ўғлонларни етиштириб берган. Ака-ука Шомуродовлар, Дўрмоновлар, Вали Келдиев, Баҳодир Аннаматов ва яна бир буюк курашчимиз Абдулла Тангриев ҳам сурхон спортининг фахрли вакиллари ҳисобланадилар.




Вилоятда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган муносиб футболчиларни етказиб бериш учун “Локомотив” футбол клуби Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида ўз футбол мактабини очди. 10 июль куни яқинда ёш болалар учун фойдаланишга топширилган “Gaza” ўқув-машғулот меҳмонхона комплексида “Локомотив” болалар-ўсмирлар футбол мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Бойсун тумани ҳокими Умидов Шокиржон муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёшлар учун Ватанимизда яратаётган ажойиб имкониятлар, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида фахр билан гапириб ўтди. – Бундай яратилаётган шароитлардан фарзандларимиз оқилона фойдаланиб, эртага Ватанимиз шарафини, юртимиз байроғини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилиш нафақат ёшларнинг балки барчамизнинг бурчимиз, вазифамиз. Ҳар жабҳада биринчи бўлишга, ўзбек футболининг хақиқий “локомотиви – бошловчиси” бўлишга ҳаракат қилаётган “Локомотив” ўзбек футболи ихлосмандларига ажойиб совға тайёрлади. Биз “Ўзбекистон Темир йўллари” акционерлик жамияти ҳамда “Локомотив” футбол клубига болаларимизга бундай имкониятлардан унумли фойдаланишлари учун кўрсатаётган кўмаги учун миннатдорчилик билдирамиз”,- дея таъкидлади туман хокими. Шу ўринда сўз олган “Локомотив” футбол клуби болалар мактаби директори Эркин Саидов ҳам йиғилганларни бундай шарт-шароитларга эга бўлган мактаб очилиши билан қутлади ва “Соғлом она – соғлом бола” давлат дастурининг республикамизда кенг миқиёсда амалда бажарилаётгани, болалар учун яратилаётган шароитлар тез орада ўз мевасини беришига умид билдирди.



Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу мактаб 50 ўринли меҳмонхона, тренажер зали, сунъий ва табиий майсали майдон, болалар бўш вақтларини мароқли ўтказиши учун дам олиш хоналарини ўз ичига олади.

Мактабнинг очилишида Локомотив” болалар мактаби 2004 ва 2006 йилларда туғилган тарбияланувчилари билан бирга ташриф буюрди ва шу ерда таълим олишни бошлаган ўз тенгдошларига қарши бир неча ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдилар. Янги очилган футбол мактаби ўқувчилари “Локомотив” клуби томонидан ажратилган спорт кийимлари ҳамда футбол тўплари билан таъминланди. Шу билан бирга футбол мактабимиз тарбияланувчилари Бойсун туманида жойлашган диққатга сазовор жойлар – “Омонхона” ва “Дарбанд” дам олиш масканларида бўлиб мароқли ҳордиқ чиқардилар. “Локомотив” футбол клуби бундан буён йилда икки марта бу ерда йиғин ва мусобақа ташкил этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.



Яқин келажакда Бойсун туманида жойлашган “Локомотив” мактабида тарбия олаётган ёшлар сараланиб олинади ва улар Тошкент шаҳрида “темирйўлчилар” сафига қабул қилинишади. Бу эса айни дамда барча мусобақаларда чемпионлик учун ҳаракат қилаётган “Локомотив” футбол клуби ва миллий терма жамоамиз сафини моҳир футболчилар билан тўлдиришда ўз самарасини беришига умид қиламиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика