UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  0 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   3 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  8 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  5 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  13 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8

“Локомотив” финалга қадар қандай йўлни босиб ўтди? Янгиликлар

“Локомотив” финалга қадар қандай йўлни босиб ўтди?

Биласиз, Тошкентнинг “Локомотив” клуби жорий йилги мамлакат кубоги финал учрашувига йўл олди.

Финалда “Темирйўлчилар”дан Қаршининг “Насаф” жамоаси қаршилигини енгиш талаб этилади. Хўш, “Локомотив” финалга қадар қандай йўлни босиб ўтди? Бугун шу ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

“Локомотив” Ўзбекистон кубоги-2016даги иштирокини 1/8 финалдан бошлади. Жамоага бу босқичда Андижоннинг “Уз-Донг-Жу” клуби тўқнаш келди. “Бўёқчилар” жамоаси икки ўйин натижасига кўра 13:1 ҳисобида таслим этилди. 1/4 финалда эса “Локомотив” Муборакнинг Машъал” клуби қаршилигини енгишига тўғри келди. Дастлабки ўйинда “Локомотив” футболчилари сафарда 4:1 ҳисобида зафар қучишган бўлса, уйдаги баҳсда 1:2 ҳисобида имконият бой бериб қўйилди. Лекин умумий ҳисобда “Локо” рақибдан устун келди ва ярим финалга йўл олди.

Ярим финал босқичида мамлакатимизнинг вице-чемпиони – “Бунёдкор” доғда қолдирилди. Ҳар икки учрашувда ҳам кичик ҳисобда ғалабага эришган “Темирйўлчилар” биллур соврин учун курашни давом эттирадиган бўлишди.
 

“Локомотив”нинг финалга қадар босиб ўтган йўли:

1/8 финал
Уз-Донг-Жу (Андижон) 1:4 Локомотив (Тошкент)

Локомотив (Тошкент) 9:0  Уз-Донг-Жу (Андижон)

1/4 финал
Машъал (Муборак) 1:4 Локомотив (Тошкент)

Локомотив (Тошкент) 1:2  Машъал (Муборак)

1/2 финал

Локомотив  (Тошкент) 1:0 Бунёдкор (Тошкент)

Бунёдкор  (Тошкент) 0:1 Локомотив (Тошкент)


Ана энди олдинда бизни финал беллашуви кутиб турибди. Ўйин 30 ноябрь куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 13:00да бошланади.

Таъкидлаш жоизки, “Темирйўлчилар” ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон кубоги финалида ўйнайдиган бўлишди. Ўтган галги уринишда “Локо” футболчилари кубокни бошлари узра баланд кўтаришган эди. Умид қиламизки, иккинчи финал ҳам биз учун омадли бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика