"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради

Tolibjon Qosimov
31 июл 2024, 10:56
Иккинчи давра олдидан "Локомотив" ПФК тақдимот маросими ўтказади.

Клуб спорт директори Равшан Муқимов, бош мураббий Александр Крестинин ҳамда ёзги трансфер ойнасида жамоамизга қўшилган янги футболчилар иштирокидаги маросим 1 август куни "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида бўлиб ўтади ва соат 11:00да бошланади.

Хабарингиз бор, "Локомотив" Суперлига уй учрашувларини "Бунёдкор" стадионида ўтказади.

Таништирув маросимига ОАВ ходимлари таклиф этилади.

"Локомотив" уй учрашувларини "Бунёдкор" стадионида қабул қилади


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати