

Ушбу беллашувда "Локомотив"нинг миллий терма жамоага чақирилган олти футболчиси иштирок этмайди. Булар - Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, катта Жасур Ҳасанов ва Марат Бикмаев. Бундан ташқари, бугун яна икки футболчимиз - Икром Алибоев билан Бобур Йўлдошев олимпия терма жамоамиз сафига йўл олади. Негаки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда беш кунлик йиғин ташкил қилади.
Олий лигада чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Локомотив" чемпионатдаги навбатдаги учрашувини 16 октябрь куни сафарда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади. Мазкур баҳсни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.



