UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   18 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  19 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  42 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8

"Локомотив" Денис Коростиченкони истеъфога чиқарди Янгиликлар

"Локомотив" Денис Коростиченкони истеъфога чиқарди

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Денис Коростиченко ўз лавозимини тарк этди.

"2021 йилнинг 15 декабридан бери «Локомотив» асосий жамоасини бош мураббий сифатида бошқариб келган Денис Коростиченко клуб раҳбарияти қарорига биноан истеъфога чиқарилди. Шунингдек, мураббийлар штабида ишлаб келган Андрей Микляев ҳам клуб томонидан ишдан бўшатилди. 

Денис Коростиченконинг истеъфога чиқишига «Локомотив»нинг Суперлигада кўрсатаётган натижалари сабаб бўлди. Айни пайт «темирйўлчилар» Суперлига 16-тур якунларига кўра, 17 очко билан турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб туришибди. «Локо» ҳисобида 5 ғалаба, 2 дуранг ва 9та мағлубият бўлиб, тўплар нисбати 13-21 кўриниш олган.

Денис Коростиченко бундан буён «Локомотив» болалар футбол мактаби тизимида фаолият олиб боради", — дейилади "темирйўлчилар" хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика