

Минск йиғини давомида жамоамиз икки ўртоқлик-назорат учрашуви ўтказиши ҳақида олдинроқ маълумот берган эдик.
Баъзи сабабларга кўра “темирйўлчилар” мураббийлар штаби “Динамо” клубига қарши учрашувни бекор қилди ва бугун ушбу йиғин доирасида Андрей Микляев шогирдлари Гродно шахри шарафини ҳимоя қилувчи “Неман” клубига қарши биринчи назорат учрашувида майдонга тушади.
Учрашув маҳаллий вақт билан 17:00да, Westa Hotel мехмонхонасига қарашли майдонда ўтказилади.



