

"Темирйўлчилар"нинг навбатдаги рақиби Босния ва Герцеговинанинг "Сараево" клуби бўлади.
Мазкур жамоа Босния Премьер-лигасида иккинчи ўринда бормоқда. Учрашув маҳаллий вақт билан 17:00да (Тошкент вақти билан 19:00) старт олади. "Локомотив" футболчилари эрталабки машғулотни тренажёр залида олиб боришди. Машғулот аввалида жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчилар бугун туғилган кунини нишонлаётган Шерзод Файзиевни табриклашди.
Бугун ўйин ўтказилиши сабаб машғулот кўп узоқ давом этмади. Футболчилар асосан югуриш ва чигалёзди машқларни бажариш билан чекланишди.






