UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  3 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  7 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  22 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

Лочин Гулдаев топилмалари ёхуд Ўзбекистон U-23 таркибидаги андижонлик футболчилар ҳақида икки оғиз Янгиликлар

Лочин Гулдаев топилмалари ёхуд Ўзбекистон U-23 таркибидаги андижонлик футболчилар ҳақида икки оғиз

Хабарингиз бор, бундан бироз аввал U-23 Осиё Кубогининг ярим финал ўйини якунига етди.

Қувонарлиси Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз япониялик тенгқурларига қарши кечган баҳсда 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритиб, финалга йўл олди.

Ушбу тарихий ғалабага айланган ўйин нафақат Ўзбекистон учун балки Андижон футбол академияси учун ҳам алоҳида аҳамият касб этади десак муболаға бўлмайди. Сабаби ушбу даргоҳда футболнинг илк сир-асрорларини ўрганган ҳимоячи Одилбек Абдумажидов билан ҳужумкор ярим ҳимоячи Алишер Одилов бугун терма жамоа сафида майдонга тушиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Айниқса Абдумажидов бутун ўйин давомида мудофаа чизиғида бехато харакат қилиб, рақиб ўйинчиларига имконият бермади. Шунингдек захирадан майдонга тушган Алишер Одилов ҳам ўнг қанотда тезкор харакатларини ишга солиб, японияликларни саросимада ушлаб турди.



Абдумажидов ва Одилов юқорида айтиб ўтганимиздек Андижон футбол академияси тарбияланувчилари ҳисобланади. Кези келганда шуни ҳам айтиб ўтиш ўринлики, U-23 терма жамоамизнинг ушбу икки нафар аъзоси мураббий Лочин Гулдаев шогирдлари ҳисобланади. 

"Ростини айтсам, U-23 терма жамоамизнинг мусобақадаги ҳар бир учрашувини юқори иштиёқ ва катта хаяжон билан кузатиб бордим. Албатта терма жамоамиз таркибида икки нафар шогирдим ўрин олгани мени жуда қувонтирди. Одилбек ва Алишер билан доимий алоқада бўлиб турамиз. Ҳар бир ўйиндан аввал уларга масофадан туриб бўлсада, омад тилаб, дуода бўламиз. Баракалла, йигитлар ўзларини ҳар томонлама ижобий кўрсата олди. Япония билан ўйинни Андижон футбол академиясида бугунги кундаги шогирдларимиз билан катта экран орқали кузатиб бордик. 2:0 ҳисобидаги ғалаба барчамизни тўлқинлантириб юборди. Мен ўз шогирдларим билан фахрланаман", - дейди Лочин Гулдаев.




Маълумот учун, Алишер Одилов Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида таваллуд топган. Ҳозирда Олимпик жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган бўлса Одилбек Абдумажидов Андижон шаҳрида туғилган. Марказий ҳимоячи фаолиятини Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида давом эттирмоқда.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика