"Ливерпуль" яна бир "Зальцбург" ўйинчиси билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
13 май 2020
"Ливерпуль" "Зальцбург" ўйинчиси Доминик Собослаини ўрганмоқда.

Юрген Клопп футболчини Австрия жамоасига қарши ўйинда кузатган. Собослаи ёш бўлишига қарамай Венгрия терма жамоаси сафида 8та ўйин ўтказган.

Шунингдек, "Зальцбург" таркибида ҳам муҳим футболчилардан саналади. "Зальцбург" ўйинчини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Клуб уни сотишга ошиқаётгани йўқ, сабаби улар венгерда улкан келажакни кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" бундан олдин Австрия клубидан Такуми Минаминони харид қилганди.


AlisherМуаллиф
Манба: tuttosport.com