

24 ёшли англиялик футболчи "Ливерпуль"нинг ҳужумни кучайтириш учун шорт-листида бор. Битим ёзда Дивок Ориги ва Жердан Шакирининг жамоадан кетишига боғлиқ. Мерсисайдликлар ушбу футболчиларни сотишга тайёрлар.
Вингер "Ливерпуль"га ёш, ўйин услуби ва универсаллиги билан мос келади. Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп футболчини юқори баҳолайди.
Боуэн "Вест Хэм"га "Халл"дан 2020 йилда 18 миллион фунт эвазига ўтганди. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2025 йилда якунига етади.



