

20 ёшли футболчини "Ливерпуль" ва “Манчестер Сити” сотиб олмоқчи. Ҳар икки инглиз клуби футболчини кузатмоқда.
Муcиала 2020 йилдан бери “Бавария”нинг асосий таркиб ўйинчиси сифатида ҳаракат қилиб келмоқда. У жорий мавсум барча мусобақаларда 11 та учрашувда иштирок этди ва 4 та гол ва 3 та голга узатмани амалга оширди.
Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар амал қилади. Футболчининг трансфер нархи 120 миллион еврога баҳоланмоқда.



