UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  17

"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди. Клуб ПСЖ юлдузини трансфер қилмоқчи Янгиликлар

"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди. Клуб ПСЖ юлдузини трансфер қилмоқчи

2026 йилдаги энг шов-шувли трансферлардан бири Европа футбол бозорида пишиб етилиш арафасида.

"Topskills Sports UK" маълумотларига кўра, "Ливерпуль" ПСЖ вингери Хвича Кварацхелияни Мухаммад Салоҳга ўринбосар сифатида асосий мақсад қилиб белгилаган. Салоҳ катта эҳтимол билан жорий мавсум охирида "Энфилд"ни тарк этади. Англия клуби грузиялик вингерини сотиб олиш борасидаги ҳаракатларини кучайтирган, уни мисрлик юлдузнинг идеал вориси деб ҳисобламоқда.

Хабарларга кўра, "Ливерпул"нинг Хвичага қизиқиши тўсатдан пайдо бўлмаган: клуб скаутлари уни "Наполи"да ўйнаган даврларидан бери кузатиб келган. Унинг ПСЖга ўтиши ортидан қизиқиш бироз сусайган бўлса-да, Салоҳнинг эҳтимолий кетиши "Ливерпуль" раҳбариятини қатъий ҳаракат қилишга ундаган.

Қолаверса, манбалар Кварацхелия ҳар доим "қизил" либосни кийиш ва "Энфилд"да мухлислар олдида ўйнашни орзу қилганини қайд этмоқда.

Грузин футболчиси ушбу мавсум парижликлар сафида 32 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.

Мерсисайдликлар таркибида Хвичанинг ватандоши – дарвозабон Гиорги Мамардашвили ҳам тўп тепаётганини таъкидлаш жоиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 мар 18:10:07
mirabzal
псж сотиийди сотсаям котта пулга сттади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика