

"Sky Germany" хабарига кўра, "Ливерпуль" 25 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Мерсисайд топ-клуби январь ойида марказий ярим ҳимоясини кучайтириш ниятида. "Қизиллар"нинг фикрича, Лаймер ажойиб вариант бўлади. Футболчининг ўзи "Энфилд"га ўтиш эҳтимоли ҳақида ижобий фикрда.
Хавбек учун курашда "Ливерпул"нинг асосий рақобатчиси "Бавария" ҳисобланади.
Лаймер ушбу мавсум Бундеслигада 4 та ўйинда майдонга тушди.



