"Ливерпуль" мухлисларига қизил рангдаги кийим киймаслик тавсия этилди
07 сен 2022 19:46
Янгиликлар
"Ливерпуль" мухлисларига қизил рангдаги кийим киймаслик тавсия этилди
Чемпионлар лигаси финали олдидан Париждаги даҳшатли манзарадан сўнг, "Ливерпуль" мухлислари Неаполда эҳтиёт бўлиб юришлари ҳақида огоҳлантирилди.
"Ливерпуль" мухлисларига Неапол шаҳрида ўз меҳмонхоналарида қолиш тавсия қилинмоқда.
Юрген Клопп шогирдлари чоршанба оқшомида "Наполи" меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга ташриф буюриш учун 2736 нафар мухлис "қизиллар"ни сафарда қўллаб-қувватлаш учун чипта сотиб олди.
Клуб ишқибозларнинг ўйин кунидан аввал меҳмонхонада қолишлари, кўчада юрган тақдирда ҳам жамоа рангидаги либосларни киймасликни тавсия қилди.
Сабаби, улар мазкур шаҳарда ўғри ёки талончиларга, шунингдек, рақибнинг жиззаки ишқибозларига дуч келиб қолиши мумкин. Бу эса яхши оқибатларга олиб келмаслиги мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар