"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувида қатнашмайдиган футболчилар

Mirjalol Normatov
17 дек 2023
Бугун АПЛнинг 17-тури доирасидаги "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви ўтказилади.

"Goal" нашри ушбу баҳсда қатнашмайдиган футболчилар номини очиқлади. Унга кўра, "Ливерпуль"нинг асосий 6 футболчилари: Жоэль Матип, Энди Робертсон, Алексис Макаллистер, Тьяго Алькантара, Стефан Байчетич ва Диогу Жота баҳсда иштирок этмайди.

"Манчестер Юнайтед" таркибида ҳам муаммолар бор. Бруну Фернандеш (дисквалификация), Антони Марсьяль, Харри Магуайр, Лисандро Мартинес, Тайлер Маласия, Каземиро, Мэйсон Маунт ва Кристиан Эриксен "Энфилд" майдонида кўриниш бермайди.

Бугунги баҳс 21:30да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal