"Ливерпуль" ҳимоячиси "Кальяри"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
17 авг 2018
"Ливерпуль" ҳимоячиси Рагнар Клаван фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, Эстония терма жамоаси сардори "Кальяри" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Италия клуби 32 ёшли футболчи учун "Ливерпуль"га 2 млн евро тўлашга тайёр.

Олдинроқ, мерсисайдликлар устози Юрген Клопп жамоадаги юқори рақобат туфайли Клаван билан хайрлашишга тайёрлиги эълон қилинган эди. Футболчи ва "Ливерпуль" ўртасидаги битим жорий мавсум охирида якунланади, аммо шартномада келишувни бир йилга ўзайтириш банди мавжуд.

Клаван 2016 йилнинг ёзида "Аугсбург"дан "Ливерпуль"га ўтган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia