UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди Янгиликлар

"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди

"Барселона" президентлигига номзод Виктор Фонт амалдаги раҳбар Жоан Лапорта ва клуб мутасаддиларига нисбатан қўйилган пул ювиш айбловлари бўйича ўз фикрларини билдирди.

Фонт Лапортанинг бошқарув услубини АҚШ президенти Дональд Трампга қиёслади.

Айбловларга раддия:

Фонт ўзи ва унинг жамоаси ушбу молиявий можароларга алоқадор эмаслигини кескин таъкидлади:

"Мен бу ишларга алоқадорлигимизни қатъиян инкор этаман. Бизнинг ягона орзумиз — «Барселона»нинг суд машмашаларига аралашиб қолмаслиги. Неймар, Негрейра, Бартогейт... Бу каби воқеалар клуб обрўсига фақат зарар етказади".

Лапорта ва Трамп ўхшашлиги:

Виктор Фонтнинг фикрича, Лапорта вазиятни ўнглаш ўрнига хаёлий душманлар билан курашмоқда:

"Лапорта кун сайин Трампга кўпроқ ўхшаб бормоқда. У хаёлий душманларни қидиради ва одамларни алдайди. Улар бизни бу жангга тортмоқчи, лекин мен шунчаки «Барселона» мухлисиман. Улар менинг номимни қора қилишни исташяпти".

Клуб келажагидан хавотир:

Фонт Испаниядаги суд тизими ва клубнинг аввалги жазоларини ҳам эслатиб ўтди:

"Биз шундай мамлакатда яшаяпмизки, гўёки ҳамма бизнинг азобланишимизни истайдигандек. Клуб бир марта ҳукм қилинган. Бундай шароитда қайси ҳакамнинг қўлига тушиб қолишингни билмайсан", — деди Фонт "RAC1" эфирида.

"Барселона"да президентлик сайловлари яқинлашгани сайин, номзодлар ўртасидаги "сўз жанги" янги босқичга чиқмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
25 фев 08:53:08
Abv
Laporta birinchi marta bugandayam Peres va realda pasayishi buganidi nimagadur Laporta busa omadsizlik real tarafda buladi
   
25 фев 08:09:07
Xojakbar Xaitov
Барса+ Негрейра= Лапорта
   
25 фев 01:44:54
Barcelona Champion
А.Т.У фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сайловгача Барса ЕЧЛдан чиқиб кетадиган бўлса, Лапорта сайловда ютқазади манимча, лекин бу Фонт деганиям ҳудди Лапортага ўҳшаябди. Лапорта ҳам Мессини ўртага тиқиб, сайловда ютганди, бу Фонт ҳам шундай айёрлик қилябди.
Ассаламу алейкум. Димурод ака Сизми?
   
25 фев 00:40:14
barselona7
Лапорта даврида Барселона секин аста бўлса ҳам ўзини тиклаяпти. Фонт сайланадиган бўлса Фликнинг қолиши ҳам сўроқ остида қолади.
-1   
25 фев 09:42:25
Saburov Shaka
Bazi bir mujlislariga oxshab prizedentlarigacha kot koblar ekan mana barsaning ahvoli haqiqiy muhlislariga sabr
-1   
25 фев 00:20:11
А.Т.У
Сайловгача Барса ЕЧЛдан чиқиб кетадиган бўлса, Лапорта сайловда ютқазади манимча, лекин бу Фонт деганиям ҳудди Лапортага ўҳшаябди.
Лапорта ҳам Мессини ўртага тиқиб, сайловда ютганди, бу Фонт ҳам шундай айёрлик қилябди.
-2   
25 фев 05:32:15
Job Ir
Биз шундай мамлакатда яшаяпмизки, гўёки ҳамма бизнинг азобланишимизни истайдигандек. Хамма барсачилар жабир дийда бечоралар. Буларни яхши кунида узлари зур узлари дахо. Емон кунида бошкалар айибдор булаверади.
-2   
25 фев 05:11:48
насрилло
Демак" Нигрейра"иши хакикат эканда!!!Бу гапни Барселона ни булгуси президентом айтгани жуда мухим!!!Демак хакамлар Барселона фойдасига ишлашганлиги исботланибдида!!!
-2   
24 фев 23:58:41
Muhammadali Sirojiddinov
Bu isqirt yana saylaniw un barcha razilliklarni qilyati vadani berib yana bajarmaslikka urinadi qani negativchila minus bosina
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика