«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди

Khoja
26 апр 2025
Кеча "Навбаҳор" жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган "Марказий" ўйингоҳнинг анжуманлар залида "Навбаҳор" клуби ва "Марказий" ўйингоҳ ишчи-ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев бошчилигида вилоятимизнинг кўп йиллик спорт фахрийси Шокиржон Қорабоев олиб борди. Унда Наманган вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Акрамжон Дедабаев ҳамда "Навбаҳор" клуби вице-президенти Отабек Арифович Саматовлар иштирок этишди. Йиғилишда "Марказий" ўйингоҳга янги раҳбар тайинланди. Турли йилларда қарийб 12 йил "Навбаҳор" клуби тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган Миршод Мирзаев "Марказий" ўйингоҳ раҳбари этиб тайинланди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Миршод Мирзаевга "Навбаҳор" ПФК жамоаси номидан янги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз. Жамоамиз ва мухлислар учун "Марказий" ўйингоҳда қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда "Навбаҳор"нинг ижобий натижаларига муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз.


KhojaМуаллиф
Манба: @fcnavbahor