"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди
07 мар 23:39
Янгиликлар
"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди
Райан Гравенберх "Ливерпуль” билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади.
Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Бундай катта клуб билан шартномамни узайтирганимдан жуда хурсандман ва фахрланаман. Бу ерда яна кўп йиллар қолишим мумкинлигидан хурсандман.
Мен дарҳол клубнинг, шунингдек бош мураббийнинг ишончини ҳис қилдим. Шу сабаб менга осон бўлди. Оиламга ҳам бу ер ёқади. Биз бу ерда деярли уч йилдан бери яшаяпмиз, шунинг учун мен ҳамма нарсани биламан. Бу ерда эканлигимдан хурсандман”, — деди Гравенберх.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, 23 ёшли ярим ҳимоячи билан янги келишув 2032 йилгача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар