UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  1 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  9 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0

"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади Янгиликлар

"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади

"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон қишки трансфер ойнасида клубини алмаштириши мумкин бўлган.

Инсайдер Фабрицио Романо келтирган сўзларга кўра, Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби унга аниқ қизиқиш билдирган ва январь ойида трансфер вариантларини кўриб чиққан. Бироқ клуб раҳбарияти билан вазиятни муҳокама қилганидан кейин шотландиялик футболчи "шпорлар" таклифини рад этиб, Мерсисайдда қолишга қарор қилган.

Робертсон "Ливерпуль" билан кучли ҳиссий боғлиқлиги борлигини таъкидлаб, клуб унинг учун уйга айланганини айтди.

"Бу клуб менга ҳаммасини берди, мен ҳам бу клуб учун боримни бердим. Мен ҳар доим бу жамоага содиқ бўлганман", – деди ҳимоячи.

Шунга қарамай, Робертсоннинг узоқ муддатли келажаги ҳақида саволлар сақланиб қолмоқда. У қарор қабул қилингач, фаолияти бўйича якуний қарорни эълон қилишини айтиб, оммавий ахборот воситаларини қизиқтириб қўйди.

Қайд этиш жоиз, шотландиялик ҳимоячи ушбу мавсум "Ливерпуль" сафида 27 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли пас берди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
10 мар 01:45:58
Samsung
Роббо ҳозир ҳам Керкездан анча яхши.
   
09 мар 17:38:58
Bratello
Бу одамни сотиш йуки текинга куйиб юбориш котта хаттолардан бири булади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика