"Ливерпуль" футболчисининг ота-онаси ўғирлаб кетилди
29 окт 2023 14:25
Янгиликлар
"Ливерпуль" футболчисининг ота-онаси ўғирлаб кетилди
"Ливерпуль" футболчиси Луис Диаснинг ота-онаси Колумбияда ўғирлаб кетилди.
"Semana" хабарига кўра, воқелик Барранкас шаҳрида бўлган. Айни дамда ҳодисанинг икки хил талқини мавжуд: илк маълумотга қараганда, Луис Мануэль Диас ва Силенис Маруланда машинада кетаётган бўлган ва мотоциклда уларнинг йўлини тўсиб, қуролланган одамлар машинанинг рулига ўтириб, уларни олиб кетган.
Иккинчи маълумотда эса ота ва она футбол томоша қилиб ўтирган пайтда уларнинг олдига машина келади ва қуролли босқинчилар улардан машинага ўтиришларини сўрашади.
Айни дамда ҳарбийлар ва полиция кучлари ўғирлаб кетилганларни топиш учун кучларни бирлаштиришган. Орадан бир қанча вақт ўтиб, Диаснинг онаси топилган. Унинг ўзи полицияга хабар қилиб, қаерда эканлигини айтган. Ҳозирги пайтда футболчининг отаси қидирилмоқда.
Фикрлар