"Ливерпуль" Александр-Арнольд ўрнига "Ювентус"дан Камбьязони кўриб чиқмоқда
27 мар 2025 00:17
Янгиликлар
"Ливерпуль" Александр-Арнольд ўрнига "Ювентус"дан Камбьязони кўриб чиқмоқда
"Ливерпуль" ёзда "Ювентус" ҳимоячиси Андреа Камбьязони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Мерсисайдликлар "Реал"га ўтиши мумкин бўлган Трент Александр-Арнольд ўрнига 25 ёшли футболчи номзодини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ журналист Саша Таволери Александр-Арнольд мадридликлар билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолашга келишиб олгани, у 1 июлдан, яъни ҳимоячи эркин агентга айланганидан кейин кучга кириши ҳақида хабар берганди.
Камбьязо 2022 йилдан бери "Ювентус" шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсум барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар