

"Астон Вилла" футболчиси биринчи бўлимдаги вазиятларнинг бирида ҳаводаги тўп учун курашдан сўнг ноқулай тарзда ерга йиқилди ва учрашувнинг 20-дақиқасидаёқ захирага олинди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Онананинг тизза хочсимон бойламлари узилган. У жаҳон чемпионатининг қолган қисмини ва кейинги мавсум бошланишини ўтказиб юборади. Амадунинг тикланиши учун 7-8 ой вақт талаб этилиши кутилмоқда.



