Лионель Месси кеча "Барселона"га гол урган футболчини жамоада кўришни хоҳламоқда
03 окт 2019 16:06
Янгиликлар
Лионель Месси кеча "Барселона"га гол урган футболчини жамоада кўришни хоҳламоқда
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Барселона" қизиқишлари доирасида.
Қайд этиш керакки, каталонияликлар етакчиси Лионель Мессининг шахсан ўзи 22 ёшли форвардни "Барселона"да кўрмоқчи.
"Интер" сентябрда Мартинес билан шартномани яна 5 йилга узайтиришни хоҳлаётгани маълум бўлган эди, аммо шартнома ҳозирча узайтирилгани йўқ.
Аргентиналик футболчи жорий мавсум "Интер" сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассистга эришган.
Мартинес кеча ЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Камп Ноу"да кечган ўйинда "Барселона" дарвозасини ишғол қилди. Аммо, Суареснинг дубли сабаб ўйин 2:1 ҳисобида якунланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар