

Франция клуби январда ўз таркибини кучайтирмоқчи, сабаби жамоанинг уч ўйинчиси Африка миллатлар Кубоги (9 январдан 6 февралгача)да иштирок этиш учун кетишади ва мамлакат чемпионатида жамоага ёрдам бера олишмайди.
"Лион" шунингдек Европа Лигаси плей-офф ўйинлари туфайли трансферга қизиқмоқда.
Франция клубининг бош мақсади - Сердар Азмун. Унинг "Зенит" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.



