"Лион" футболчиси Манчестер сари йўл олишга рози
30 май 20:47
Янгиликлар
"Лион" футболчиси Манчестер сари йўл олишга рози
"Лион" ҳужумкор футболчиси Райан Шерки "Манчестер Сити"га ўтишга рози.
Лига 1'нинг ушбу мавсумидаги энг яхши ассистенти рози бўлиб тургани сабабли "Манчестер Сити"нинг ўзи ҳам клуб билан музокараларни бошлашга тайёр турибди. "Foot Mercato" ёзишича, Шерки Пеп Гвардиола қўл остида ўйнаш таклифига бирданига ижобий жавоб берган.
"Манчестер Сити"га футболчи учун сўралаётган маблағ ҳам маъқул келган - 40 млн евро. Унга айни дамда "Ливерпуль", "Боруссия" Д ва "Байер" каби клублар ҳам қизиқиш билдираётганди.
Шерки якунланган мавсумда Франция чемпионатининг 30 ўйинида 8 гол ва 11 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар