Линекер: "Роналду – бош билан ўйнаш бобида тарихдаги энг яхши футболчи"

Sherzod Nurmatov
21 окт 2021
Англиялик собиқ футболчи Гари Линекер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг "Аталанта"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувидаги ғалаба голини юқори баҳолади.

"Роналду ижросида ажойиб гол!  У шубҳасиз, бош билан ўйнаш бобида тарихдаги энг яхши футболчи", – деб ёзди Линекер Twitter'даги саҳифасида.

36 ёшли Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтганидан буён 8 ўйинда 6 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/GaryLineker