"Лидс" Харрисонни тўлиқ сотиб олиш учун "Сити"га 18 миллион евро тўламоқчи

Alisher
30 июн 2021, 11:50
"Лидс" асли "Манчестер Сити"га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Жек Харрисонни ўзида сақлаб қолмоқчи.

Журналист Никола Скиранинг маълумотига кўра, клуб ўйинчи учун 18 миллион евро сарфлашга тайёр.

Футболчининг ўзига 2026 йил ёзигача мўлжалланган шартнома таклиф қилинади.

АПЛ ортда қолган мавсумида Харрисон 36 ўйинда майдонга тушди ва 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira