

26 ёшли футболчи билан янги келишув 2028 йил ёзига қадар амал қилади.
Харрисон клуб шарафини 2018 йилдан буён ҳимоя қилади. Ўшанда у "Манчестер Сити"дан ижарага ўтганди. 2021 йил ёзида эса "Лидс" футболчи трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олганди.
Бу мавсум англиялик футболчи 31 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатма етказиб берди.




