Холанд – Гвардиола қўл остида 25 та голни энг тез урган футболчига айланди. У Мессини ортда қолдирди

Eldor Akmurzayev
29 дек 2022
АПЛ 17-турида “Ман Сити” 3:1 ҳисобида “Лидс Юнайтед”ни енгди.

Эрлинг Холанд учрашувда дублга эришди ва “шаҳарликлар” сафидаги умумий голлари сонини 25 тага етказиб олди. У бу натижани 20-ўйинида қайд этди ва Пеп Гвардиола қўл остида 25 та голни энг тез урган футболчига айланди. Аввалги энг яхши натижа Лионель Мессига тегишли эди. У Гвардиола билан “Барселона”да биргалик фаолият олиб борган ва 28-учрашувида 25-тўпини киритганди.

Аввалроқ, 22 ёшли норвегиялик АПЛда Кевин Филлипснинг рекордини янгилагани ва голлари бўйича отасидан ўтиб кетгани ҳақида хабар бергандик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru