"Лидс" "Реал" афсонаси учун таклиф билан чиқди
07 фев 2023 15:59
Янгиликлар
"Лидс" "Реал" афсонаси учун таклиф билан чиқди
Англия чемпионатида мураббийлик баҳслари давом этади. "Лидс Юнайтед" яқинда Жесси Маршга чиқиш эшигини кўрсатди. Бу мураббий ўтган мавсумда Марсело Бьелсадан кейин жамоанинг лигада қолишига ёрдам берганди. Аммо "Лидс" бу мавсумда ҳам қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашади. Маълум бўлишича, клуб америкалик ўрнига "қироллик клуби"дан мураббий олиб келмоқчи.
Рауль Гонсалес "Реал Мадрид Кастилья"га устозлик қилишда ажойиб ишлади ва унинг меҳнати эътибордан четда қолмаслиги аниқ.
Баъзилар уни ҳатто "Реал" асосий жамоаси бош мураббийи бўлиш даражасидаги салоҳиятга эга мутахассис сифатида таърифламоқда. "Лидс Юнайтед" уни Маршдан кейинги бош мураббий бўлишини истаётган кўринади.
Рауль Гонсалес унга таклиф келиб тушганидан бир неча соат ўтиб АПЛ вакилининг қизиқишига рад жавобини берди. Клуб афсонаси мавсум ўртасида янги клубга кўчиб ўтишни истамайди.
Рауль "Реал" тарихидаги энг буюк футболчилардан бири ҳисобланади. У мураббийлик фаолиятида ҳам ютуқларга эришмоқда. Бироқ бу бир кун келиб албатта катталар бош жамоасини бошқаради дегани эмас. Лекин унда шундай имконият пайдо бўлиши мумкин.
"Лидс" катта клуб, лекин бу Раулнинг мавсумнинг ҳозирги нуқтасида "Кастилья"ни тарк этишига асос бўла олмайди.
Фикрлар