"Лидс" мухлислари газета орқали Бьелсага миннатдорчилик билдирди
16 апр 2022 20:11
Янгиликлар
"Лидс" мухлислари газета орқали Бьелсага миннатдорчилик билдирди
"Лидс" мухлислари аввалроқ чемпионатдан жамоаларни Премьер-лигага қайтарган собиқ бош мураббий Марсело Бьелсага миннатдорчилик билдирди.
Бунинг учун мухлислар маҳаллий нашрлардан бирида реклама сотиб олишди ва у ерда аргентиналик мутахассисга мурожаат қилишди.
"2018 йилнинг август ойидан янгича туйғуларни ҳис қила бошладик. Футбол янада ажойиб, жамоамиз эса кучлилар сафига қўшилиши бўлиши мумкинлигини исботладингиз. Сиз бизга футболдан кўпроқ нарсани бердингиз. Сиз бизни бирлаштирдингиз. Ҳаммаси учун раҳмат, Марсело", - дейилади мухлислар хабарида.
Бьелса феврал ойи охирида Лидсни тарк этганди. Мутахассис аввалроқ "Эспаньол", Бильбаонинг "Атлетик", "Марсель" ва "Лилль" клубларини бошқарган, Аргентина ва Чили терма жамоаларида ҳам ишлаган.
Ўхшаш янгиликлар
19:55
Бьелса атрофидаги шов-шувлар барҳам топди: мураббий Уругвай терма жамоаси бошқарувида қолади 0
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар