"Лейпциг" Забитцер учун "Бавария"дан 10 млн евродан кўп олмоқчи

Alisher
23 авг 2021
"РБ Лейпциг" сардори Марсель Забитцер клубини ўзгартириши мумкин.

Унинг трансферига "Бавария" қизиқмоқда. Мюнхен клуби австрияликнинг агенти Рогер Витманн билан суҳбатлашмоқда ва уни мюнхенликларнинг офиси олдида пайқашган.

Забитцер "Бавария"га ўтмоқчи ва шартнома бўйича келишувга ҳам эришган, аммо "Лейпциг" "Бавария" таклиф қилаётган 10 миллион евродан кўп олмоқчи. Аммо, битим август сўнггига қадар ёпилиши кутилмоқда.

Олдинроқ хабар берилганидек, 27 ёшзи Забитцер "РБ Лейпциг" билан 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартномасини узайтиришни рад этган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal