

Немис жамоаси футболчига янги келишув таклиф қилди, унда 70-75 млн евролик товон пули кўзда тутилади.
Олдинроқ, 24 ёшли французга "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Милан" ва "Интер" клублари қизиқиш билдираётгани айтилган эди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 20та ассист қайд этди.



