"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди

Sherzod Nurmatov
30 янв 2026, 17:35
"Бавария" спорт директори Кристоф Фройнд ярим ҳимоячи Леон Горецка жорий мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этишини тасдиқлади.

Аввалроқ 30 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда пост қолдириб, "Бавария"ни тарк этаётгани ҳақида маълум қилган эди.

"Биз Леон билан ёзда нима бўлиши ҳақида очиқчасига гаплашдик. Энди айта оламизки, Леоннинг "Бавария"даги даври ёзда якунланади. 8 йиллик муваффақиятли фаолиятдан сўнг у бошқа клубга ўтади", – деди функционер матбуот анжуманида.

Горецка мюнхенликлар сафига 2018 йилда "Шальке"дан келиб қўшилган. Ярим ҳимоячи ушбу мавсум барча мусобақаларда 28 ўйинда майдонга тушиб, 1 та тўп киритди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com