

"Goal" хабарига кўра, футболчи яқин вақтлар ичида Мерсисайд клуби таркибига бориб қўшилади. Томонлар апрель ойидаёқ шартнома шартларини келишиб олишганди. Унга кўра, футболчи 2026 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекади.
21 ёшли француз ушбу мавсумда "Лейпциг" таркибида 21 ўйинда майдонга тушди ва бир марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. "Transfermarkt" портали футболчини 35 млн еврога баҳолаганди.



