"Лейпциг" бош мураббийи: "Бавария" қандай савияга эга эканлигини кўрсатиб қўйди"
12 сен 2021 16:31
Янгиликлар
"Лейпциг" бош мураббийи: "Бавария" қандай савияга эга эканлигини кўрсатиб қўйди"
"Лейпциг" бош мураббийи Жесси Марш Бундеслиганинг 4-тури доирасида "Бавария"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
"Бавария" юқори даражадаги жамоа. Улар бугун майдоннинг учинчи қисмида қандай салоҳиятга эга эканлигин кўрсата олди. Биз ёмон ўйнамадик, максимал равишда яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Бор кучимиз билан ўйнаганимизни мухлислар ҳам кўрди.
Қўрқмай ўйнадик, агарда вазиятлардан фойдалана олганимизда ўйин бошқача руҳда кечарди. Умумий олганда бизнинг ўйинимиз сифатли бўлди. "Лейпциг" учун "Бавария" жуда кучли жамоа. Бизнинг таркиб эса ёшлардан ташкил топган. Ҳафа бўлганим йўқ. Бундан дарс олишимиз керак", - деди америкалик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар