

"Лейпциг" мутахассисни қўйиб юборишга тайёр, аммо клуб унинг кетиши учун товон пули бўйича ўз талабани юқорилатди.
Олдинроқ Саксония клуби Нагельсманнинг кетиши учун 15-20 млн евро олмоқчи эди. "Лейпциг" энди "Бавария"дан 30 млн евро талаб қилмоқда.
33 ёшли мураббийнинг ўзи "Бавария"ни бошқармоқчи ва ҳозирги клубини хоҳиши ҳақида огоҳлантирди.
Нагельсманн 2019 йилдан бери "Лейпциг"ни шуғуллантиради. У бунга қадар "Хоффенхайм"да ишлаган.



