Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"

Абдулвосит Бектемиров
3 июл 2025
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Лейла Ораниязова Лаосга қарши баҳсдан сўнг (0:7) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Лаосга қарши бироз қийналдик. Сабаби биз Непал терма жамоасига етиб олишимиз керак эди. Ўйин сўнгида голлар киритдик ва вазиятни ўнглаб олдик. Бундан хурсандмиз" - дея фикр билдирди Лейла Ораниязова баҳс ҳақида.

- Дастлабки икки учрашувдаги рақибларимизнинг даражаси ҳақида нималар дея оласиз? 

- Менинг фикримча, Лаос Шри-Ланкадан анча кучли экан. Шри-Ланканинг биринчи турдаги ўйини қовушмади. Бугун эса улар Непалга қарши жуда яхши ўйин намойиш этишди. 

- Непал терма жамоасининг ҳужумчилари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Тўққизинчи рақамли ҳужумчи анча тезкор экан.. 

- Ҳа. Биз уларни таҳлил қилиб чиқмоқдамиз.

- Майдон ҳолати ҳақида нималар дея оласиз... 

- Қийин бўлмади, аммо бироз ноқулайлик туғдирди.




Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia