

"Бу мавсум Чемпионлар Лигасининг янги формати туфайли янада қийинроқ бўлади. Биз кўплаб сафар ўйинлари ўтказишимизга тўғри келади. Бошқа томондан бу ўзига хос янги чақирув. Бироқ интенсивлик ошгани туфайли футбол сифати тушиш эҳтимоли ҳам жуда юқори. Биз ҳам одаммиз, машина эмас. Ҳар икки кунда майдонга тушиб, максимум имкониятларингизни кўрсатишнинг иложи йўқ".



