Левандовски ва яна 3 асосий футболчи жамоа билан Қатарга учмади

Mirjalol Normatov
3 янв 2020
Мюнхенликлар ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда 2-даврага тайёргарликни Дохада олиб боришади.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, "Бавария" Қатарга ўзининг тўпурари Роберт Левандовскисиз борди. Польшалик футболчи 21 декабрь куни операция қилинган ва ўз уйида тикланиш жараёнини давом эттиради.

Шунингдек, Никлас Зюле, Хави Мартинес ва Кингсли Коман каби футболчилар ҳам Қатарга бормади. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик Қатарга 26 нафар футболчини олиб кетди. Йиғин 4-10 январь кунлари бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express