Левандовски Бундеслигада рекорд ўрнатди

Mirjalol Normatov
29 сен 2019
"Бавария" форварди Роберт Левандовски Германия чемпионатининг 6-тури доирасида "Падерборн"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Польшалик футболчи Бундеслиганинг дастлабки 6 ўйинида 10 гол киритишга эришди. Бу эса лиганинг рекорди ҳисобланади.

Бунга қадар фақатгина 4 футболчига ушбу натижани қайд этиш насиб этган: Юпп Хайнкес, Герд Мюллер, Петер Мейер ва Лотар Маттеус.

2014 йилда эркин агент сифатида "Бавария"га ўтган Левандовски яқиндагина клуб билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal