Левандовски: “Бу чин дилдан айтилди деган умиддаман”

Eldor Akmurzayev
7 дек 2021
“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски “Олтин тўп-2021” маросимида ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг унга айтган гапларига тўхталди.

Месси 2020 йил учун Левандовскига “Олтин тўп” билан тақдирлаш кераклиги ҳақида айтганди.

“Умид қиламанки бу буюк футболчининг чин дилдан айтган баёноти бўлди, шунчаки сўзлар эмас”, дейди Левандовски.

Эслатиб ўтамиз, пандемия туфайли France Football ўтган йилги маросимни бекор қилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.es