

"Mundo Deportivo" нашрининг ёзишича, польшалик форвард клуби билан шартномасини узайтиришни истамаётганини агенти орқали маълум қилган. Роберт ёзда "Барселона"га ўтишни истамоқда. Аммо клуб футболчига янги шартнома таклиф қилган. Унда форварднинг маоши оширилиши кўрсатилган.
Ушбу мавсумда Левандовски барча турнирларда 43 ўйинда қатнашиб, 48 гол ва 6 ассист қайд этди.



