Левандовски: "Балки бу "Бавария"даги сўнгги учрашувимдир"

Mirjalol Normatov
14 май 2022
"Бавария" форварди Роберт Левандовски "Вольфсбург"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Балки бу "Бавария" либосидаги сўнгги учрашувимдир. Буни 100 фоиз ишонч билан айтаётганим йўқ, шунчаки, катта эҳтимол билан шундай.

Ҳозир энг яхши қарорни чиқариш учун ўйлаяпман. Бу мен учун ҳам клуб учун ҳам фойдали бўлиши керак", - деди мюнхенликлар форварди.

Польшалик форвард ёзда катта эхтимол билан "Барселона"га ўтиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal