Левандовски афсонавий Герд Мюллернинг рекордидан ўзиб кетди

Mirjalol Normatov
7 мар 2021
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия Бундеслигасида дастлабки 30та голни энг тез урган футболчига айланди.

Левандовски Бундеслиганинг 24-турида "Боруссия" дарвозасига учта гол урди. Шу орқали  у 26 ўйинда 30 гол урган афсонавий Герд Мюллернинг натижасидан ўтиб кетди. Қайд этиш керак, Бундеслиганинг бир мавсумида энг кўп гол уриш ҳам айнан Мюллерга насиб қилган - 40.

Ушбу мавсумда 32 ёшли Левандовски "Бавария" таркибида 33 ўйинда қатнашиб, 37 гол ва 8 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal