"Лестер Сити" Рожерсга трансферлар учун 230 млн. евро ажратиши мумкин

Aslanov Jasurbek
28 фев 2019
"Лестер Сити" бош мураббийи Брендан Рожерс жамоа таркибида жиддий ўзгаришлар амалга оширмоқчи.

Маълумотларга кўра, ирландиялик мутахассис яқин уч йил учун клуб раҳбариятидан 230 млн. евро олиши мумкин.

"Тулкилар"нинг асосий мақсади 40 млн. фунтга баҳоланаётган "Борнмут" ҳужумчиси Каллум Уилсон бўлади.

46 ёшли мутахассиснинг "Лестер" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun