“Лестер” Ихеаначони ўз сафига қўшиб олишга тайёр

Aslanov Jasurbek
7 июл 2017
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Келечи Ихеаначо фаолиятини “Лестер”да давом эттириши мумкин.

Жамоалар футболчининг трансфери борасида музокарани давом эттиришмоқда. Футболчининг потенциал трансфер суммаси 25 миллион фунтга баҳоланмоқда.

20 ёшли футболчига “Вест Хэм” ҳам қизиқиш билдирганди. Аммо улар кейинчалик эътиборларини бошқа футболчиларга қаратишди.

Ихеаначо ўтган мавсумда Англия чемпионатида 20 та учрашувда иштиро этди ва 4 та гол уриб, 3 та тўпга ҳаммуаллифлиқ қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC